Таълим сифатини оширишга доир йиғилиш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 24 апрель куни Қизилтепа тумани мактабгача таълим бўлимида бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Идиева, бошқарма бўлим бошлиғи Ш.Тухтошевлар иштирокида бўлим ходимлари ҳамда тумандаги барча мактабгача таълим муассасалари мудиралари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилиш кун тартибига муассасаларда Кузатув кенгашлари, Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 15 августдаги 183-сонли буйруғининг тумандаги мактабгача таълим муассасаларидаги ижроси ҳолатлари юзасидан вилоят ишчи-гурухлари томонидан аниқланган камчиликлар бўйича муҳокамалар олиб борилди.Йиғилишни бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Идиева кириш сўзи билан очиб бериб, кун тартибидаги асосий маслалар бўйича мутасаддиларга йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ вазифа ва топшириқларни белгилаб берди.

скачать dle 12.1


© 2018 NAVOIY SHAHAR 19-UMUMIY O‘RTA TA'LIM MAKTABI
ORTGA QAYTISH