Koronavirusdan saqlanish uchun hamma amal qilishi lozim bo‘lgan tavsiyalar.

Koronavirusdan saqlanish uchun hamma amal qilishi lozim bo‘lgan tavsiyalar.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология фаровонлик агентлиги Ўзбекистон Республикасининг фуқаросида Covid-19 коронавируси аниқлангани ҳақида хабар қилди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати осон бўлмаган қарор қабул қилди.

2020 йил 16 мартдан эътиборан барча Мактабгача таълим ташкилотлари карантин мақсадида ёпилади.

Мактабгача таълим вазирлиги МТТлар ёпилган давр учун болаларнинг МТТга келмаган даври тўлови қайта ҳисоб-китоб қилинишини назорат қилади.

Сизлардан ваҳимага тушмасликни илтимос қилиб қоламиз — ушбу чоралар мутлақо профилактик моҳиятга эга ва мамлакатимиз аҳолисининг саломатлик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган.

Сизларга қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига қатъий риоя қилишни қатъий тавсия қилиб қоламиз:

— одамлар кўп тўпланадиган жойларга бормаслик ёки имкон қадар камайтириш (оммавий тадбирлар, йирик бозорлар, савдо-кўнгилочар марказлари);

— ниқоблар тақиш;

— ЎРВИ аломатлари мавжуд бўлган инсонлар билан муомала қилмаслик;

— Уйга ҳар сафар қайтганингизда ва жамоат жойлари, транспортларда ҳар қандай юза қисмларни ушлаганда қўлингизни совун билан яхшилаб ювинг ёки бактерияларга қарши ва антисептик воситалардан фойдаланинг;

— инсонлар билан жисмоний ўзаро муомалани — қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш ва бошқаларни тарк этинг;

— гаджетлар ва оргтехникаларни доимий равишда дезинфекцияланг;

— фақат ўз шахсий гигиена воситангиздан фойдаланинг.скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH