ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МТМ ОШПАЗИ

ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ МТМ ОШПАЗИ

Вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан, Ўзбекистон    Республикаси  Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3261-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги “Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ги 528-сонли қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси биланҳамкорликда таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган   чора-тадбирлар   режасинибажариш  мақсадида  2018йил  7 июль куни соат 9-00 да Навоий шаҳридаги 5-сонли мактабгача таълим муассасасида “Йилнинг энг яхши мактабгача таълим муассасаси ошпази” кўрик-танловининг вилоят босқичи  бўлиб ўтди.
Кўрик-танловнинг вилоят босқичида туман, шаҳар мактабгача таълим бўлимлари мудирлари, озиқ-овқат бўйича ҳисобчилари,  мактабгача таълим муассасаси ғолиб ошпазлари ва мудирлари иштирок этди.
Мазкур кўрик-танловдан мақсад мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни соғлом ва тўғри овқатланишини ташкил этиш, ошпазларнинг касбий даражаларини ошириш, тажрибаларни оммалаштириш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ҳаётга кенг тарғиб этиш, мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг ижодий изланишларини жонлантириш, таомлар рецептураси, тайёрланиш технологияси, сифатига қўйиладиган талаблар, тарқатиш қоидалари, болалар ва ўсмирлар учун белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари меъёрлари ва таомлар ҳажми ҳамда санитария-гигиена талабларига оид билим ва кўникмаларини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг ўз мутахассислигини чуқур ўрганишга қизиқишини ошириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш, тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни ташкил этиш соҳасига оид таълимнинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлаш, мактабгача таълим муассасалари ошпазларининг касбий маҳорати, маънавий-ахлоқий фазилатлари ҳамда уларнинг ташаббускорлиги ҳақида жамоатчилик фикрини шакллантиришдан иборат бўлиб, тадбир якунида ғолиб ва иштирокчиларга қимматбаҳ совғалар тақдим этилди.
Вилоят мактабгача таълим бошқармаси
Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш
шўъбаси мудири П.Ахмедов
скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH