“Аждодларимиз жасорати-мангу барҳаёт» мавзусида онлайн  расмлар танлови ўтказилди.

“Аждодларимиз жасорати-мангу барҳаёт» мавзусида онлайн расмлар танлови ўтказилди.

Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармасининг ҳудудий мактабгача таълим ташкилотларда  9-май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Аждодларимиз жасорати-мангу барҳаёт» мавзусида расмлар танлови онлайн тарзда  ташкил этилди. Болалар иккинчи жаҳон урушида боболари кўрсатган қаҳрамонликлар уларнинг матонати, жасоратини, ҳарбий танк ва машинларни ўз расмларида  акс эттиришди. Тарбияланувчилар бугунги тинч осойишта кунларни тасвирлаб, тинчлик рамзи бўлмиш оқ кабутарлар , ер шари, Ватанимиз байроғи ва табиатини ифодалашди. Бундан ташқари болалар оила аьзолари билан 9-май "Хотира ва қадрлаш" кунига  бағишлаб "Боболарим жасорати" номли шеърлар танлови учун  видеоролликлар тайёрлашди. Урушдан ярадор ҳолда қайтган аскарлар ҳаётини саҳна  кўриниши орқали намойиш этишди ва уларга атаб, шеърлар айтишди. 9-май "Хотира ва қадрлаш" кунига  бағишлаб, рангли қоғозлардан апликация усулида тайёрланган ишлардан танловлар ўтказилмоқда. Танловда болалар танк, самолёт, хотира майдонидаги мотамсаро она ҳайкали, мангу олов макетларини ясашган.
скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH