Сайёр қабулларда кўплаб масалалар ўз ечимини топди...

Сайёр қабулларда кўплаб масалалар ўз ечимини топди...

Жорий йилнинг 30 июнь – 2 июль кунлари республика Ишчи гуруҳи томонидан Навоий вилоятининг Учқудуқ, Кармана, Навбаҳор ва Қизилтепа туманларида вилоят аҳолиси учун (Зарафшон шаҳридан ташқари) карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.

Мазкур сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирининг ўринбосари Мақсуджон Абдуллаевич Юлдашев ҳам иштирок этиб, жойларда мактабгача таълим соҳаси бўйича турли масалаларда жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиб, уларнинг ҳар бир мурожаатларини тегишли масъуллар иштирокида батафсил ўрганиб чиқиб, аксарият мурожаатларни жойида ижобий ҳал этилиши таъминланди.

Хусусан,ўтказилган сайёр қабуллар давомида жами 44 та мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг 37 таси ёки 84.0 фоизи жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 7 таси бўйича эса мурожаат муаллифларига ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Ушбу мурожаатларнинг кўпчилигини ҳудудларда давлат-хусусий шериклик асосида, хусусан, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш масаласи билан боғлиқ.

Шунингдек, вазир ўринбосари ташриф давомида вилоят бўйича жорий йилнинг ўтган даври давомида оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича ҳудудлардаги тегишли ишчи гуруҳларига мурожаат қилган ва ишчи гуруҳи томонидан уларнинг тегишли шарт-шароитлари ўрганилган жами 125 та якка тартибдаги тадбиркорлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 3125 қувватга эга бўлган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш бўйича битимлар имзоланди. Натижада вилоятда хотин-қизлар учун 250 та янги иш ўринлари яратилиб, болаларни мактабгача таълим билан қамровини яна тўрт фоизга оширилишига эришилади.

Сайёр қабуллар якунида битим имзолаган ва оилавий боғчаларини энг яхши тайёрлаб, жиҳозлаган оилавий МТТ раҳбарлари вазирликнинг ташаккурномаси билан тақдирландилар.  

Зеро жойларда ана шундай тизимли равишда ташкил этиб келинаётган сайёр қабуллар аҳолини давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга ва мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этишга хизмат қилмоқда.


Навоий вилоят Мактабгача таълим 

бошқармаси матбуот хизмати  

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH