Зарафшонда хотин-қизлар семинари ўтказилди

Зарафшонда хотин-қизлар семинари ўтказилди

Жорий йилнинг  24 октябр куни Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан Зарафшон шаҳар МТБ тасарруфида фаолият юритаётганхотин-қизлар иштирокида    давра суҳбати ўтказилди. «Замонавий хотин-қизлар тимсолида миллийликнинг аҳамияти»  мавзусида Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ходими Г,Рафиқова ,Зарафшон шаҳар  маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Д.Носирова лар сўзга чиқиб , соҳада хотин-қизлар ўртасида эришилаётган ютуқлар,камчиликлар ва таклифларни билдириб ўтдилар. 

Мактабгача таълим бошқармаси методисти Д.ТилавоваМактабгача таълим вазирининг 2019 йил 30-августдаги  «Давлат мактабгача таълим  ташкилотлари  педагогларининг иш хужжатларини тасдиқлаш  тўғрисида» ги  буйруғиижроси юзасидан йиғилганларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

  Шу куни  Учқудуқ туман МТБ тасарруфида фаолият юритаётган хотин-қизлар  иштирокида  ҳам  давра суҳбати ташкил этилиб, Учқудуқ туман ҳокими ўринбосари,  хотин-қизлар қўмитаси раиси  Г.Алланова , «Айтим» мфй отинойиси  М.Қобиловалар таклиф этилдилар. Тизимда фаолият юритаётган хотин-қизларга маънавий –маърифий соҳада маърузалар қилиниб, методик  тарғибот ишлари олиб борилди. 

  Вилоят мактабгача таълим бошқармаси ходимлари томонидан Зарарфшон шаҳри ,Учқудуқтумани мактабгача таълим бўлимларибўлимлари  ҳамда  МТТлардан бир нечтасининг  фаолиятиўрганилди,камчиликлар юзасидан кўрсатмалар ва методик  тавсиялар берилди.

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH