“Сиз билан биргаликда улғаямиз” шиори остида Гимнастрада фестивали ўтказилди.

“Сиз билан биргаликда улғаямиз” шиори остида Гимнастрада фестивали ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш.М.Мирзиеёв раҳбарлигида 2019 йилнинг 19   март куни ўтказилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус”ни амалга ошириш тўғрисида”гивидеоселектор  мажлисининг йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 октябрь куни Навоий вилоят мактабгача таълимбошқармасининг ҳудудий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари ўртасида “Сиз билан биргаликда улғаямиз” шиори остида Гимнастрада фестивали Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуаси бадиий гимнастика залида ўтказилди. Гимнастрада фестивалида ҳар бир туман ва шаҳар мактабгача таълим ташкилотларидан биттадан жамоа иштирок этди. Гимнастрада фестивалида кўргазмали композиция, замонавий рақс ва аэробиканинг ҳар хил ҳаракатларини кўрсатиб, фахрли 1-ўринни Зарафшон шаҳар 20-сонли “Камалак” мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари эгаллади.

Навоий шаҳар 23-сонли “Барчиной” мактабгача таълим  ташкилоти тарбияланувчилари 2-ўринни эгаллади.

Навбаҳор тумани 2-сонли “Гулшан” мактабгача таълим  ташкилоти тарбияланувчилари фольклор ва замонавий рақс гимнастика машқларини кўрсатиб, 3-ўринни эгаллади.   Қизилтепа туман 10-сонли “Ором” мактабгача таълим  ташкилоти тарбияланувчилари “Энг яхши образ” номинациясини эгаллади.

  Хатирчи туман 4-сонли мактабгача таълим  ташкилоти тарбияланувчилари “Спортга бўлган севгиси учун” номинациясини эгаллади.

  Конимех туман 2-сонли мактабгача таълим  ташкилоти тарбияланувчилари “Энг яхши образ” номинациясини эгаллади.

  Нурота туман 1-сонли мактабгача таълим  ташкилоти тарбияланувчилари “Энг яхши композиция” номинациясини эгаллади.

  Томди туман 4-сонли мактабгача таълим  ташкилоти тарбияланувчилари “Энг уйғун жамоа” номинациясини эгаллади.

  Барча ҳудудий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари мактабгача таълим бошқармасининг эсдалик совғалари билан ва вилоят Хотин-қизлар қўмитасининг I,II,III-даражали дипломи билан тақдирландилар. Гимнастрада фестивали кўтаринки руҳда ўтказилди.

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH