ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

ТАНЛОВ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

Навоий вилоят мактабгача таълим бошқармасининг барча худудий мактабгача таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами муносабати билан онлайн тартибда ташкил этилган танловларнинг ғолиблари аниқланди.

Кўтаринки руҳда ўтказилган “Ранглар жилосида-она диёр” мавзусидаги расмлар танловида тарбияланувчилар юртимизнинг ободлиги, заҳматкаш халқимизнинг амалга ошираётган бунёдкорлик ишлари, Ватанга бўлган садоқат, меҳр-муҳаббат туйғуларини ўзларининг чизган суратларида тасвирлашдилар.

Танловда иштирок этган 5-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Рашидова Гўзал 1-ўрин, 25-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Дилмуродова Сабина 2-ўрин, 23-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Раззоқов Бобуржон 3-ўрин (Навоий шаҳридан), 12-сонли  ДМТТ тарбияланувчиси Ўткиров Достонбек 1-ўрин, 9-сонли ДМТТ  тарбияланувчиси Ахтамов Асадбек 2-ўрин, 20-сонли      ДМТТ тарбияланувчиси Тоирова Орастабону 3-ўрин (Зарафшон шаҳридан), 17-сонли ДМТТ  тарбияланувчиси Анваров Беҳруз 1-ўрин, 17-сонли  ДМТТ  тарбияланувчиси Олимов Эъзозбек 2-ўрин, 8-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Одилжонова Асила 3-ўрин (Кармана туманидан), 13-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Омонбоев Ботиржон 1-ўрин, 3-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Шавкатов Абдуғани 2-ўрин, 19-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Бобоқулов Суҳроббек 3-ўрин (Хатирчи туманидан), 13-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Тўхташов Адҳам 1-ўрин, 12-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Ҳасанова Малика 2-ўрин, 10-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Муҳаммадиева Ширина 3-ўрин (Учқудуқ туманидан), 12-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Райимқулова Муштарийбону 1-ўрин, 2-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Бахтиёрова Сарвара 2-ўрин, 6-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Шукурбоев Умиджон 3-ўрин (Конимех туманидан), 13-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Қодирова Дилнура 1-ўрин, 7-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Сафарбоева Муниса 2-ўрин, 6-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Ризоқулов Рамзбек 3-ўрин (Нурота туманидан), 3-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Майрамбекова Фариза 1-ўрин, 4-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Майрамбекова Гулсезим 2-ўрин, 3-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Басбеков Бибарис 3-ўрин (Томди туманидан), 13-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Бахромова  Хадичабону 1-ўрин, 14-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Равшанов Одилбек 2-ўрин, 2-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Намозов Бобуржон 3-ўрин (Навбаҳор туманидан)3-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Нориддинова Исмигул 1-ўрин, 17-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Аҳмедова Рухшона 2-ўрин, 33-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Одилов Облобек 3-ўрин (Қизилтепа туманидан)га муносиб деб топилдилар ҳамда бошқарманинг “Диплом” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. 

Бу каби танловларни ўтказиш давомида ҳар бир болажонда она-ватанга бўлган садоқат, меҳр-муҳаббат, ҳурмат ва ифтихор туйғуси  шаклланиб, юрт равнақига ҳисса қўша оладиган комил инсонларни тарбиялаб бориш вазифалари амалга оширилиб боради.

Танловда   муносиб     иштирок    этган барча  болажонларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Омад ва  ютуқлар ҳамиша йўлдошингиз бўлсин. Ҳамкорлик учун барчангизга ташаккур!


НАВОИЙ ВИЛОЯТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH