Онлайн ўқув-тренинг ўтказилди.

Онлайн ўқув-тренинг ўтказилди.

“Болангиз мактабга тайёрми?” мавзусида давлат мактабгача таълим ташкилотлари психологлари томонидан онлайн ўқув-тренинг ўтказилди.


Навоий вилоят мактабгача таълим ташкилотларида узлуксиз маънавий тарбия концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан ота-оналар ва тарбиячиларнинг бола тарбияси борасидаги билим, кўникма, малака ва компетенцияларни оширишга қаратилган “Болангиз мактабга тайёрми?” мавзусида психологлар томонидан онлайн ўқув-тренинг ўтказилди. Онлайн тарзда ўтказилган тренингда ота-оналар ва педагог ходимларга  керакли тавсиялар берилди. 

6-7 ёшли болаларни мактаб таълимига тайёрлаш кетма-кет босқичда олиб бориш, боланинг таълим жараёнига жалб этишда индивидуал хусусиятларни инобатга олиш тўғрисида кенг тавсиялар берилди.

Навоий шаҳар МТБ тасарруфидаги 7-сонли ДМТТ психологи Мунира Шодмонова "Болангиз мактабга тайёрми?" мавзусида тайёрлаганонлайн фаолиятида “Ортиқчасини топ” методикаси орқали болаларнинг хотираси, тафаккури, идрокини ўстирувчи ўйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини тренинг давомида тушунтириб ўтди.

        Зарафшон шаҳар МТБ тасарруфидаги 1-сонли ДМТТ психологи Ҳамраева Шахноза "Болангиз мактабга тайёрми?" мавзусида тайёрлаган  онлайн фаолиятида геометрик шаклларни илк  мактабгача таълим ёшидан шакллантириб бориш, болаларнинг сезги, диққат жараёнларини шакллантиришда қайси методикалардан фойдаланиш тўғрисида ўз тавсия ва таклифларини бериб борди.

  Шунингдек, тренинг давомида Қизилтепа тумани МТБ тасарруфидаги 17-сонли ДМТТ психологи Фармонова Зарнигор “Ҳарфларни топ” методикаси орқали болаларни қўл моторикаси, сезги, тасаввури бойиши тўғрисидаги тавсиялари билан ўртоқлашди.

  Билимлар куни доирасида педагог ходимлар томонидан олиб борилаётган кенг тавсия ва кўрсатмаларни ўз ичига олган, ота-оналар учун аҳамияти жуда ҳам салмоқли бўлган тренинглар давомида фарзандларимизнинг билим ва кўникмаларини яна бир бор ошириб боришга, уларнинг мактаб таълимига сифатли тайёрлашда кенг имконият бермоқда.



НАВОИЙ ВИЛОЯТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH