БОЛАЖОНЛАР-ЯНА ЖОНАЖОН МАСКАНИГА ҚАЙТИШМОҚДА.

БОЛАЖОНЛАР-ЯНА ЖОНАЖОН МАСКАНИГА ҚАЙТИШМОҚДА.

Республика Махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, мамлакатимизда карантин чораларини босқичма-босқич енгиллаштиришга рухсат берилаётгани муносабати билан мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти босқичма-босқич тикланмоқда.

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Навоий вилоятининг Кармана туманида 7 та, Қизилтепа туманида 5 та,  Учқудуқ туманида 3 та, Навбаҳор туманида 1 та жами 16 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятини яна қайта бошлади. 

Карантин талабларидан келиб чиқган ҳолда, ишчи-ходимлар тарбияланувчилар учун хавфсиз муҳитни таъминлаш орқали болажонларни таълим жараёнига қайтариш, бунда вирус тарқалиши ва уни юқтириб олиш хавфини кескин тарзда бартараф этиш, карантин талабларини ҳисобга олган ҳолда, шахсий масъулият ва жавобгарлик ҳиссини туйган ҳолда қўшимча хавфсизлик чораларни кўриши шарт ҳисобланади.


НАВОИЙ ВИЛОЯТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH