Ўзбекистонда «Мактабгача таълим фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилади/

Ўзбекистонда «Мактабгача таълим фидойиси» кўкрак нишони таъсис этилади/

✍️Кўкрак нишони билан тақдирлашда қуйидагилар инобатга олинади:

👉илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожлантириш, мактаб таълимига тайёрлаш, уларга таълим-тарбия бериш, бола шахсига ахлоқий меъёр ва қадриятларни сингдириш, шунингдек, ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнати ҳамда соҳа ривожи бўйича олиб борган ишлари;
👉мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг ислоҳотларни тарғиб этишдаги фаоллиги;
мактабгача таълим соҳасига инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш бўйича амалга оширган ишлари;
👉мактабгача таълим соҳасини яна-да ривожлантиришга қаратилган хорижий инвестицияларни жалб этишдаги самарали фаолияти;
👉мактабгача таълим соҳасидаги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан самарали назоратини амалга оширганлиги;
👉мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш истиқболлари ва мавжуд муаммоларни чуқур илмий таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган таклиф, янгилик ва ишланмаларининг долзарблиги ва амалиётга жорий этилганлиги;
👉мактабгача таълим соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда фаол иштирок этганлиги;
👉мактабгача таълим ташкилотларининг муқобил шаклларини амалиётга кенг жорий этиш бўйича янги ташаббусларни ишлаб чиққанлиги;
👉мактабгача таълим тизимининг нодавлат секторининг ривожига муносиб ҳисса қўшганлиги.скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH