БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗЛАР!!!!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ УСТОЗЛАР!!!!

ҲУРМАТЛИ УСТОЗЛАР! 


Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

Бундан кейин ҳам фарзандларимизга замонавий илм-фан ва касб-ҳунар асосларини ўргатиш, юксак инсоний туйғу ва фазилатларни сингдириш, маънавий-ахлоқий қадриятларимизни асраб-авайлаш борасида бор куч-ғайратингиз, билим ва маҳоратингизни аямасдан астойдил хизмат қилишингизга ишонамиз.

Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Ўзбекистон фарзандлари чеҳрасидаги нур — бу тинчликнинг нури. Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин. 

Биз учун ибрат намунаси, юксак инсоний фазилатлар тимсоли бўлган Сиз азиз устозларимизни юртимизда кенг нишонланаётган “Устозлар ва мураббийлар куни” билан чин қалбимиздан табриклаб, самимий тилакларни изҳор этиш бизнинг бурчимиздир.

Биз бугун замонавий билим ва касб-ҳунарлар, хорижий тилларни пухта эгаллаб, катта умид ва ишонч билан хаётга қадам қўяётган, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи бўлган минг-минглаб фарзандларимиз камолида устоз ва мураббийларимизнинг беқиёс ҳиссаси борлигини яхши биламиз ва Сизларни бу улуғ хизматингизни юксак қадрлаймиз. 

Мамлакатимизда таълимни ривожлантириш истиқболи давлатимиз сиёсатининг энг муҳим масалаларидан бирига айланган. Муҳтарам Президентимизнинг соҳа ривожига юксак эътиборлари натижаси бўлган, қабул қилинган қарорларини ҳаётга самарали жорий қилиш, уларга бамисоли жон бахш этишда, аввало Сиз азиз Устоз ва мураббийларга, Сизларнинг билим ва тажрибангиз, истеъдод ва маҳоратингизга суянамиз.

Сир эмаски, Устоз мураббийнинг ўзига хос юксак фазилатлари, ўз касбига фидоийлиги бўладики, қачон қараманг, ўзи кўп йиллардан бери ишлайдиган таълим тизимида сифатни ошириш борасида изланади, тиниб-тинчимайди. Айниқса, профессор-ўқитувчиларнинг салоҳиятини ошириш, ёш авлодни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама етук мутахассислар этиб тайёрлаш борасида етакчи бўлиш ҳар бир педагогнинг мақсад-муддаосига, ҳаёт мезонига айланган.

Азиз ҳамкасблар, Сизларни барчангизни “Устозлар ва мураббийлар куни” байрами билан чин қалбимиздан табриклаб, жамоамизга бахт-саодат, тинчлик ва хотиржамлик тилайман, байрам кунларида қилинганбарча эзгу тилаклар рўёбга чиқсин!!! 

Келажагимиз бўлган ёш авлодни тарбиялашда барчамизни ватанпарварлик ва фидоийлик фазилатлари тарк этмасин!


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ 

БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH