“СОҒЛОМЖОН - ПОЛВОНЖОН” СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

“СОҒЛОМЖОН - ПОЛВОНЖОН” СПОРТ МУСОБАҚАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5та муҳим ташаббус доирасида ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароит яратиб бериш мақсадида, мактабгача таълим ташкилотларида карантин тартиб қоидаларига риоя қилган ҳолда “Соғломжон-полвонжон” спорт мусобақалари ташкил этилди. Спорт мусобақасида мактабгача таълим ташкилотларидаги 5-6 ёшли тарбияланувчилар иштирок этишди. 


Мусобақа 4 та шарт асосида ўтказилди.


  • 1-шарт. Кеглилар орасиданилон изи бўйлаб югуриш.
  • 2-шарт. Обручлар орасига копток улоқтириш.

·3-шарт. Тўсиқлар аро югуриш.

·4-шарт. Арқон тортиш.


Спорт мусобақасида ғолиб бўлган тарбияланувчилар мактабгача таълим бўлимларининг эсдалик совғалари ва диплом билан тақдирландилар.


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ

АХБОРОТ ХИЗМАТИ

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH