“ЎЗБЕК ТИЛИМ-ИФТИХОРИМ”

“ЎЗБЕК ТИЛИМ-ИФТИХОРИМ”

“ЎЗБЕК ТИЛИМ-ИФТИХОРИМ”

Тил – миллат маънавиятининг муқаддас тимсоли.  Ҳар бир миллат учун уларнинг ўз тили азиз ва муқаддас. Она тилимиз – ўзбек тили ниҳоятда биз учун бебаҳо хазинадир. Зеро, илк эшитган алламиз, бувижонларимиз айтиб берган эртаклар, ота-боболаримизнинг ўгитлари, минг йиллик қадрият ва анъаналаримиз, бир умр энтикиб эслайдиган ширин хотираларимиз – барча-барчаси айнан шу тилда. Ўзбек тили – бутун дунё тан олган, дурдона асарлар яратилган Навоий тили, Қодирий ва Чўлпонлар тили!
Бугун Навоий шаҳридаги 20-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг фаоллар залида “ЎЗБЕК ТИЛИМ-ИФТИХОРИМ” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида улуғ алломаларимизнинг сўнмас ижоди, ўзбек адабий тили дурдоналари жажжи болажонларимиз тилида жаранглади. Уларнинг меҳр тўла қалблари жўш уриб Бобур, Увайсий, Нодирабегим бўлиб баралла янгради.
Она тилим, мудом юксал, янада камол топ, қадринг янада сарбаланд бўлсин!

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ
БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИскачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH