ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ  "ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ҲАҚИДА НИМА ДЕЙИЛГАН???

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ "ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ҲАҚИДА НИМА ДЕЙИЛГАН???

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ-637-сон Қонунининг мазмун моҳияти  ва кенг аҳамиятини соҳа ходимлари ўртасида кенг тарғиботини амалга ошириш юзасидан вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг фаоллар залида тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур Қонун 75 модда ва 11 бобдан иборат бўлиб,  мактабгача таълим тизими ҳақида 8-моддада батафсил қуйидагилар келтирилган:

  

8-модда. Мактабгача таълим

Мактабгача таълим бола шахсини соғлом ва етук, умумий ўрта таълимга тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. Бу таълим етти ёшгача оилада ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилади.


Давлат томонидан молиялаштириладиган давлат мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари субсидиялаштирилган таълим олиш ҳуқуқига эга бўлади ва фақат номинал тўловни амалга оширади.


Мактабгача таълим қуйидагиларни таъминлайди:


болаларнинг маънавий, ақлий ҳамда жисмоний ривожланишини мустаҳкамлаш ва сақлаш;


имконияти чекланган болаларни даволаниш ва коррекция қилиш, шунингдек, замонавий инклюзив мактабгача таълим учун соғлом муҳит яратиш;


мактабгача таълим мазмунини белгилаш;


болаларни Ватанга муҳаббат, оилага, халқ анъаналари ва урф-одатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ўзига ва атроф муҳитга онгли муносабатни шакллантириш;


бола шахсини шакллантириш, унинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш;


боланинг ижтимоий мослашувини ва таълим олишни давом эттиришга тайёргарлигини таъминлаш;


оиланинг ижтимоий-педагогик патронажини амалга ошириш.


6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларга тегишли таълим дастури бўйича мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим-тарбия берилиши мажбурий бўлиб, у умумий ўрта таълимга тайёрлаш бўғини (0-синф) ҳисобланади.

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH