“Конституция- бахтимиз пойдевори” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

“Конституция- бахтимиз пойдевори” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 28 йиллиги байрами муносабати билан вилоятдаги барча ҳудудий мактабгача таълим ташкилотларда “Конституция- бош қомусимиз”, “Конституция- бахтимиз пойдевори” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, “Конституция бахтимиз-қомусимиз” мавзусида очиқ машғулотлар ўтказилди. Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди. Тарбияланувчилар мамлакатимизда қонун устиворлигини, Конституциянинг халқимиз тинчлиги, осойишталигининг, юртимиз равнақи ва таррақиётининг кафолати эканлигини шеър ва қўшиқлар орқали ифодалаб, Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг моддаларидан намуналар келтиришди.  Очиқ машғулотларда болалар Ватанимиз байроғи, герби ва гўзал манзараларини тасвирлаб расмлар чиздилар.Тадбирлар кўтаринки руҳда ўтказилиб, болажонларда унутилмас таассуротлар қолдирди.скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH