8-март “Халқаро Хотин-қизлар” байрами муносабати билан мактабгача, умумий ўрта, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог аёллар ўртасида  “Гимнастика барча учун” мусобақаси  ўтказилди.

8-март “Халқаро Хотин-қизлар” байрами муносабати билан мактабгача, умумий ўрта, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог аёллар ўртасида “Гимнастика барча учун” мусобақаси ўтказилди.

Навоий вилоятимактабгача таълим бошқармаси ва унинг ҳудудий  мактабгача таълим муассасаларида 3-март куни соат 11.00да Навоий шаҳри “Умид”қўрғонидаги “Ёшлар” спорт мажмуасининг бадиий гимнастика залида мактабгача таълим муассасасида фаолият олиб бораётган педагог аёллар ўртасида гимнастрада спорт мусобақаси ўтказилди. Мусобақада миллий услубда 5 дақиқалик чиқиш намойиш этилди. Ҳар бир туман ва шаҳардан              1 та мактабгача таълим муассасасидан 10 нафар педагог аёллар иштирок этди. Мусобақа иштирокчилари тиббиёт ходими томонидан тасдиқланган талабномани гимнастика Федерациясига тақдим этишди

Мактабгача таълим муассасаларидан Нурота туманидаги 11-сонли мактабгача таълим муассасасининг педагог аёллари фахрли 1-ўринни эгалади. 

Мактабгача таълим муассасаларидан Кармана туманидаги 18-сонли ва Қизилтепа туманидаги 7-сонли мактабгача таълим муассасаси педагог аёллари  2-ўринни эгалади. 

Мактабгача таълим муассасаларидан Навбаҳор туманидаги 6-сонли мактабгача таълим муассасасининг педагог аёллари 3-ўринни эгалади. 

Мусобақа ғолиблари ташкилий қўмита томонидан ажратилган I, II,  III даражали дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.



скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

ҳ қ

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
YOPISH