
“Ўзбекистон манзаралари” мавзусида расмлар кўрик танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Навоий шаҳар Мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та ташаббуси доирасида 2019 йилнинг ноябрь ойида амалга ошириладиган Тадбирлар режасига асосан “Ўзбекистон манзаралари” мавзусида расмлар кўрик танловининг шаҳар босқичи Навоий шаҳридаги “Олтин балиқча” номли 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб ўтди.Танлов жараёнида тарбияланувчиларнинг "Ўзбекистон манзаралари" ни танлаши, ранглардан фойдаланиш, танланган манзарадаги акс эттирилган манзаралар сонига эътибор қаратилди.1-ўринни 27-Мактабгача таълим ташкилоти, 2-ўринни 8-Мактабгача таълим ташкилоти, 3-ўринни 30-Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари эгаллади.