Зарафшон шаҳрида ДХШ асосидаги "Зар шодон болажон" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади.

Зарафшон шаҳрида ДХШ асосидаги "Зар шодон болажон" номли нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини бошлади.

        Юртимизда мактабгача таълимга бўлган юксак эътибор ҳамда яратилган шарт-шароитлар натижасида тадбиркор Алмуратова Вазира томонидан ўзига тегишли бинода 2019 йил 02 декабрь куни Зарафшон шаҳрида барча қулайликларга эга бўлган "ZAR-SHODON-BOLAJON" давлат хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур нодалат мактабгача таълим ташкилотининг жами лойиҳа қиймати 1 млрд. 875 млн. сўм, шундан ўз маблағи 475 млн. сўм ва имтиёзли кредит маблағи 1 млрд. 400 млн. сўмни ташкил этади. 100 ўринга мўлжалланган ушбу ташкилотнинг 25 нафарини ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ташкил этиши белгиланган ҳамда 18 та янги иш ўрни яратилди.

Ташкилотнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи У.Тиллаев, Зарафшон шаҳар ҳокимининг ўринбосари О.Ҳамроев, нуроний отахонлар, онахонлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди ва ташкилотда яратилган шароитлар билан танишишди.

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH