“Спорт-соғлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.

“Спорт-соғлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.

     2019 йил  6 апрель куниНавоий шаҳри “Ёшлик” кўли ҳудуди (вилоят “Нуройнилар” маскани)да Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим муассасалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4063-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 2 апрелдаги 06-02/375-сонли чора-тадбирлар режасини ижросини таъминлаш ҳамда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида  “Спорт-соғлик гарови” шиори остида мактабгача таълим муассасалари ходимлари ўртасида югуриш марафони, тарбияланувчилар ўртасида бадиий спорт гимнастикаси ва кураш каби спорт мусобақалари ўтказилди. 

    Оммавий тадбирда Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли барча мактабгача таълим муассасалари, Кармана туманидан 18-сонли мактабгача таълим муассасасииштирок этди. Югуриш марафонининг чора-тадбирлари режасига асосан тадбир ўтадиган жойи гуллар, рангли матолар ва шарлартарғибот воситалари, баннерлар билан безатилди. Югуриш марафонида турли хил амалий спорт турларидан чиқишлар намойиш этилди. Педагог ходимлар гимнастрада чиқишини тайёрлади. Тарбияланувчилар ўртасида бадиий спорт гимнастикаси ва кураш, бокс, каратэ  каби спорт турларидан чиқишлар намойиш этилди.

      Педагог ходимлар ўртасида ўтказилган гимнастрада спорт мусобақасида фахрли 1-ўринни Навоий шаҳар 26-сонли мактабгача таълим муассасаси жамоаси эгаллади. 2-ўринни  Навоий шаҳар 25-сонли мактабгача таълим муассасаси жамоаси, 3-ўринни  Навоий шаҳар 27-сонли мактабгача таълим муассасаси жамоаси эгаллади. Югуриш марафонинг энг ёши катта иштирокчиси номинацияси билан 11-сонли мактабгача таълим муассасаси методисти Боқиева Дилрабо энг кекса фаол иштирокчи сифатида эсдалик совғалари билан тақдирланди.

       Педагог ходимлар ўртасида ўтказилган Югуриш марафонида фахрли1-ўринни 32-сонли мактабгача таълим муассасаси жамоаси, 2-ўринни 20-сонли мактабгача таълим муассасаси жамоаси, 3-ўринни
31-сонли мактабгача таълим муассасаси жамоалари эгаллашди. Кармана туманидан 18-сонли мактабгача таълим муассасаси жамоаси “Энг фаол жамоа”  номинацияси билан тақдирланди.

Тадбир сўнгида марафон ғолиблари фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH