Хатирчи туманида янги МТМ очилди.

Хатирчи туманида янги МТМ очилди.

       10-апрель куни Навоий вилояти Хатирчи тумани “Новжа” МФЙ ҳудудида жойлашган 100 ўринга мўлжалланган 13-сонли мактабгача таълим муассасаси 2018 йил Инвестиция дастури доирасида қуриб фойдаланишга топширилди.

       Очилиш маросимида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи У.Тиллаев, туман ҳокими Ғ.Қ.Алиев ҳамда бир нечта мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этишди.

       Тадбирда вилоят Мактабгача таълим бошқарма бошлиғи У.Тиллаев сўзга чиқиб, ҳукуматимиз томонидан мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб, тумандаги янгидан барпо этилган мазкур мактабгача таълим муассасасининг қуриб болажонларга топширилганлиги билан маҳалла аҳлини самимий табриклади.

            Маҳалла оқсақоллари ва фаоллари иштирокида  муассасани очиш учун расмий калит 13-сонли МТМ мудираси Л.Эсанқуловага топширилди.

Тадбир давомида болажонлар иштирокида турли саҳна кўринишлари, байрам дастурлари  чиқишлари билан меҳмонларга байрамона кайфият улашишди.




скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH