Вилоят семинари ўтказилди.

Вилоят семинари ўтказилди.

Жорий йилнинг  10 декабрь куни Навоий вилоят Мактабгача таълим бошқармасида туман ва шаҳар мактабгача таълим ташкилотларининг ҳамширалари иштирокида вилоят семинари бўлиб ўтди.
Соғлиқни Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача таълим вазирликларининг   2019 йил  11 ноябрдаги “Мактабгача таълим ташкилотларида тиббий хизматни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 57-13-сонли қўшма қарори ижроси юзасидан ҳамшираларнинг иш хужжатлари, мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларига  бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш ва реабилитация тадбирларини ташкил этиш, йўриқноманинг талабларига қатъий амал қилган ҳолда ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш ишлари олиб борилди. Семинарда вилоят  бошқарма бошлиғи ўринбосари Ф.Идиева мазкур қўшма қарор талаблари тўғрисида, Навоий вилоят тиббиёт бирлашмасининг бош педиатри Н.Давлатова санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосан тиббий хоналар ташкил этиш, уларни керакли жиҳоз ва тиббий анжомлар, зарарсизлантириш воситалар ҳамда дори воситалари, болаларни эмлаш тўғрисида ўз тавсияларини бериб ўтди.
скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH