Нуротада яна бир ДХШ асосидаги нодавлат  МТТ фоалиятини бошлади.

Нуротада яна бир ДХШ асосидаги нодавлат МТТ фоалиятини бошлади.

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Нурота туманидаги Авазсой МФЙ ҳудудида тадбиркор Нормуродов Ўктам Мирзаевич томонидан 120 ўринли лойиҳа қиймати 3 млрд 750 млн сўм бўлган - "Авазсой булбули"номли Давлат хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда ташкилот ва корхона раҳбарлари, Авазсой МФЙ фаоллари ҳамда аҳолиси, кенг жамоатчилик вакиллари шунингдек,   ОАВ вакиллари иштирок этишди. Майдони 300 кв метрни ташкил этган ушбу НМТТ барча қулайликларга эга бўлган замонавий бинода жойлашган бўлиб, болажонларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб камол топишларига имкон берадиган даргоҳ сифатида қишлоқ аҳолисига катта туҳфа бўлди.   Тадбир кутаринки руҳда ўтказилиб, меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Қувонарлиси шуки бугуннинг ўзида 90 нафар бола МТТ қучоғига қамраб олинди. Муҳташам бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, сайр қилиш учун боғ - барчаси болажонлар хизматида.скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

ҳ қ

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
YOPISH