2019 йил 16 май куни АҚШ Миссисипи штати Клинтон шаҳрининг мэри жаноб Ф.Фишер Зарафшон шаҳар МТБ тасарруфидаги 20-сонли МТМга ташриф буюрди.

2019 йил 16 май куни АҚШ Миссисипи штати Клинтон шаҳрининг мэри жаноб Ф.Фишер Зарафшон шаҳар МТБ тасарруфидаги 20-сонли МТМга ташриф буюрди.

Ташриф доирасида юқори мартабали меҳмон кўтаринки кайфиятда миллий урф-одатларга кўра ўзбекона руҳда кутиб олинди. жаноб Ф.Фишер МТМдаги таълим-тарбия жараёни билан танишди. МТМ тарбиячиси Н.Муртазаева томонидан олиб борилаётган “Fruit’s and vegatabl’s”  мавзусидаги инглиз тили очиқ машғулотига кирди ва болаларнинг инглиз тилида шеърлар ва сўзларни тўғри талаффуз қилишлари меҳмонда жуда катта таассурот қолдирди. МТМ тарбиячиси Л.Тошева томонидан ўтилаётган “Миллий ҳунармандчилик санъати” мавзусидаги очиқ машғулотда ҳам иштирок этди. МТМда ташкил қилинган “Миллий қадриятларимиз-маънавиятимиз кузгуси” мавзусида ташкил қилинган миллий кўргазмага ташриф буюрди. Кўргазмада миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизнинг акс эттирилиши меҳмонда катта таассурот уйғотди. МТМнинг мусиқа залида ташкил қилинган байрам тадбирида ҳам иштирок этди. Болажонларимизнинг чиройли ва жозибали рақслари меҳмонларимизнинг дилига қувонч бахш этди. МТМнинг жисмоний тарбия ва спорт йўриқчиси Д.Имомқулова томонидан “Оқ қушлар” эртаги асосида ноанъанавий жисмоний тарбия машғулотида ҳам ҳурматли меҳмонимиз иштирок этди ва уларнинг чаққон ҳаракатланишлари ҳамда спорт машқларини тўғри бажаришлари ҳурматли меҳмонда катта қизиқиш уйғотди. Ҳурматли меҳмон МТМда олиб борилаётган таълим-тарбия жараёнидан жуда хурсанд бўлди. Зарафшон шаҳар ҳокими А.Р.Раджабов ва МТБ мудири М.С.Турсуновага ўзининг дўстлик юзасидан илиқ ва эзгу фикрларини билдириб ўтди. 





скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

ҳ қ

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
YOPISH