Хатирчи туманида янги нодавлат ДХШ асосидаги МТТ фаолиятини бошлади.

Хатирчи туманида янги нодавлат ДХШ асосидаги МТТ фаолиятини бошлади.

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Навоий вилояти Хатирчи  туманида давлат-хусусий шериклик асосида "Бибихоним" нодавлат мактабгача таълим ташкилоти очилди.  Юртимизда мактабгача таълимга бўлган юксак эътибор ҳамда яратилган шарт-шароитлар натижасида тадбиркор Ғоффоров Мухтор Сатторович  томонидан “Бибихоним” номли Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 75 ўринга мўлжалланган бўлиб, лойиҳа қиймати 3 миллиард 100 млн. сўм маблағни ташкил этади.
Мазкур нодавлат  давлат- хусусий шериклик асосидаги "Бибихоним" номли мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилади. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади ва бадиий гимнастика, расм, рақс тўгаракларида малакали мутахассислар томонидан машғулот ўтказилади.скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH