"Ватан ҳимочилари куни" муносабати билан "Ватанимга таянчман" мавзусида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

"Ватан ҳимочилари куни" муносабати билан "Ватанимга таянчман" мавзусида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 8 январь куни Зарафшон шаҳар МТТларда   14 январь-"Ватан ҳимочилари куни" муносабати билан "Ватанимга таянчман" мавзусида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Зарафшон шаҳар "Нуроний" жамғармаси бошлиғи Ф. Сирожов,  истеъфодаги ҳарбий подполковник А. Ўразбоев, Зарафшон шаҳар Ҳарбий қисм подполковники С. Хушбаков ва ҳарбий қисмда хизмат қилаётган ҳарбийлар иштирок этдилар. Истеъфодаги подполковник  Ўразбоев Аминбобо сўзга чиқиб, болажонларга ҳарбийликнинг сир-синоатлари,  ушбу касбнинг қанчалик машаққатли ва шарафли касб эканлиги тўғрисида гапириб ўтди. Ўзининг ибратли фаолияти тўғрисида гапириб берди. Кўкрагида худди чарақлаган юлдузлар мисоли нур сочиб осиғлик турган медал ва орденлари тўғрисида ҳамда уларни машаққатли меҳнати эвазига берилганлиги тўғрисида гапирди. Болажонларга келажакда соғлом, бақувват ва билимли болалар бўлишса ҳамда Она ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишса уларга ҳам мана шундай медал ва орден лар берилиши айтиб ўтди. Зарафшон шаҳар Ҳарбий қисм подполковники С. Хушбаков ҳам сўзга чиқиб,  болалар миллий армиямиз, аскарлик ва ҳарбийлар тўғрисида маълумотлар берди. Болаларга ҳарбийлар киядиган кийимлар тўғрисида,  жанговор тайёргарлик тўғрисида гапирди. Жанговор ҳарбийлар иштирокида ҳарбий жанговорлик машқларини намойиш қилдилар. Ҳарбий қурол аслаҳалар ва машиналар билан таништирдилар. Учрашув давомида болажонларимиз томонидан тайёрланган ҳарбийларни ва миллий армиямизни мадҳ этувчи ва улуғловчи қўшиқлар,  рақслар ва шеърлар ижро қилдилар. Учрашув сўнггида болажонларимиз ўз қўллари билан ясаган байрам табрикномаларини ҳарбийлар га совға қилдилар. Учрашув тадбири жуда кўтаринки руҳда ташкил қилинди. Энди ўниб, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида Она ватанга муҳаббат ва миллий армиямизга бўлган ҳурмат ва фахр-ифтихор туйғулари шакллантирилди.скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH