Навбахор тумани Бурқут МФЙда янги ДХШ асосидаги МТТ фаолиятини бошлади.

Навбахор тумани Бурқут МФЙда янги ДХШ асосидаги МТТ фаолиятини бошлади.

Бугун Навбахор тумани Бурқут МФЙда болажонлар учун яна бир барча замонавий шароитлар яратилган Давлат хусусий-шерикчилиги асосидаги тадбиркор Маманазарова Дилафруз томонидан "Севинч" номли янги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Мазкур нодавлат таълим ташкилоти 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 3,5 млрд сўмни ташкил қилади. Ушбу МТТ нинг очилиш маросимига вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Солиев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ў.Тиллаев, туман ҳокими Л.Облакулов ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди. Мактабгача таълим ташкилотида болажонлар учун янги аттракционлар ҳамда замонавий спорт майдончаси ташкил этилган бўлиб, машғулотлар инглиз ва рус тилларида чуқурлаштирилган тартибда олиб борилади.                                                                                                                                                                                                   
                                                       


скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

ҳ қ

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
YOPISH