“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида Навоий вилояти  “Ҳоким кубоги” гимнастрада спорт мусобақаси  ўтказилди.

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида Навоий вилояти “Ҳоким кубоги” гимнастрада спорт мусобақаси ўтказилди.

Жорий йилнинг 4 март куни Навоий шаҳар 1-сонли БЎСМнинг спорт мажмуасида вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари ва маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи  хотин-қизлар ўртасида  “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида Навоий вилояти  “Ҳоким кубоги” гимнастрада спорт мусобақаси  ўтказилди.  Мусобақани  вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи У.Тиллаев ҳамда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг вилоят бўлими вакили Д.Холиқулов очиб берди. Мусобақа якунларига кўра, фахрли 1-ўринни Қизилтепа тумани 35-сонли давлат МТТ жамоаси, 2-ўринни Навоий шаҳридаги 10-сонли давлат МТТ жамоаси,  3-ўринни Зарафшон шаҳридаги 17-сонли давлат МТТ жамоаси ҳамда Кармана туман 19-сонли давлат МТТ жамоалари эгалладилар. Мусобақа ғолиблари ва иштирокчилари Навоий вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари ҳамда вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH