РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

“Ишонч”  газетасининг 23.02.2021 йилдаги № 25-сонида газета  муҳбири Н.Мусомов томонидан “Кичик нуқсонларда катта шубҳалар бор”сарлавхаси остида чоп этилган мақола юзасидан

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ушбу мақолада қайд этилган важларга аниқлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 3 март куни Нурота туман мактабгача таълим бўлимининг масъул раҳбар ва ходимлари томонидан номлари кўрсатилган ташкилотларда тегишли тартибда ўрганиш ўтказилди. 

Хусусан, “Умидли ёшлар маскани” нодавлат мактабгача таълим ташкилотига бориб, ишчи-ходимлар билан учрашган ҳолда атрофлича ўрганилганда:

ташкилотда 25 нафар ишчи-ходимлар фаолият кўрсатиши, шундан жами педагоглар сони 15 нафар (уларнинг 4 нафари олий, 3 нафари тўлиқсиз олий, колганлари ўрта махсус маълумотли педагог ходимлар), тарбияланувчилар сони 150 нафарни ташкил этиши;

ходимлар билан учрашиб, улардан ойлик маошлари ҳақида сўралганда, улар ойлик маошларининг миқдори қанча эканлигини билишлари, ойма ой ўз вақтида олиб боришлари, иш берувчига нисбатан ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини;

нодавлат МТТда болаларга озиқ-овқат маҳсулотлари СанПин меъёрлари бўйича берилаётганлиги, ота-оналарнинг бу борада эътирозлари йўқлиги аниқланди. Шу билан бирга, ташкилот рахбари Лутфия Ҳайдарова томонидан МТТга маҳаллий молия органи томонидан бюджетдан берилиши лозим бўлган тегишли субсидиялар ҳам  ҳар ойда белгиланган тартибда бериб борилаётганлиги  айтиб ўтилди.

Шунингдек, ташкилот тарбиячиси Зарина Сафоеванинг иш режасида кунлик машғулотлар қачон?, қаерда?, ким томонидан ўтказилиши рақамлар, ойлар, йиллар, муҳим саналар мисолида аниқ кўрсатилмаган” деб кўрсатилган, бироқ тарбиячи Зарина Сафоева ташкилотнинг иқтидорли, талабчан ходимлиги иш ҳужжатларининг мавжудлиги, иш режаси, кунлик машғулотлари талаб даражасида юритилаётганлигиташкилот директори томонидан тўлиқ асослаб берилди. 

Шунингдек, мақолада туманнинг “Ғафур Ғулом” номли маҳалласида яшовчи Хурсанд Мамаюсупова ҳамда уларнинг ўғиллари Нуриддин Юсуповлар хонадонида 2 та оилавий НМТТ фаолият олиб бораётганлиги, мақолада кўча томондан битта умумий эшикдан кириб-чиқилади деб кўрсатилган, аслида ташкилотларга кириб чиқиш учун алоҳида  2та эшиклар мавжуд. Жами 50 нафар ўғил-қиз расман иккита бўлган боғчанинг битта қозонидан овқатланади, бир жойда ювинади, беш-олтитаси битта сочиқдан фойдаланади”-дейилган. Бирок, ўрганиш давомида гигиена нуқтаи назаридан бир марталик ишлатиладиган ўрама шаклидаги қўл артгичдан ҳар икки ташкилотда алоҳида фойдаланилиши, тарбияланувчиларга таомнома тасдиқланган меъёр асосида тайёрланиши ҳамда ташкилот тарбияланувчиларининг давоматини қайд этиш дафтари тўғри юритилаётганлиги аниқланди.

“ЯТТ Х.Мамаюсупова”га қарашли «Зоҳида» ОНМТТ тарбиячиси Санобар Маҳматованинг иш бошлаганига анча вақт бўлган бўлса-да, у билан меҳнат шартномаси тузилмаган дейилган. Бироқ ушбу тарбиячи билан мехнат шартномаси тузилган. 

Мақолада “ЯТТ М.Рахимова борасида бир вактнинг ўзида у тумандаги 19-сонли ДМТТ директори ҳамда “Камалак” оилавий НМТТ раҳбари сифатида фаолият юритмокда” деб кўрсатилган.

Ҳақиқатдан ҳам “ЯТТ М.Рахимова” 2019 йил фаол тадбиркор сифатида ўз ташаббуси билан биринчилар қаторида туманда оилавий НМТТ ташкил этган.

Тизим борасида тажрибаси борлиги, колаверса лавозим  йўриқномасигамуносиб кадр сифатида юқори ташкилот томонидан ДМТТ директори лавозимига тегишли тартибда сухбатдан ўтказилиб, тайинланган. 

М.Рахимовага нисбатан ишлатилган фикрларда 2та ташкилотда ишлаётганлигидан келиб чиқиб, давлат хамда оилавий НМТТ раҳбарлик қилиш шубха остига олинган холда фикр юритилган.  Бироқ бу масалада бирор марта асосли исботталаб масала чиқмаган. 

Юқоридагиларга кўра, ўрганиш давомида мақоладакўрсатилган айрим маълумотлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум бўлди. Кўшимча сифатида шуни ҳам айтиш мумкинки, айнан М.Рахимова раҳбарлик қилиб келаётган ташкилотларда мақола муаллифи мамнун ҳолатда кетганлигини баён этганлигидан хабардормиз.

Шунингдек, “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” газетасининг 11.03.2021 йилдаги              №50 (306) сонида “Болалар - бахтимиз баҳори” сарлавҳаси остида айнан Нурота тумани Мактабгача таълим бўлими фаолияти ҳақида бир қатор ижобий фикрлар илгари сурилган.   




НАВОИЙ ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА 

ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH