РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, айрим ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Навоий вилояти Хатирчи туманидаги 12-сонли боғча ходимлари икки кун давомида мажбурий меҳнатга жалб қилинди. Туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари шундай топшириқ берибди. Ҳолат бўйича текширув ўтказишларини сўраймиз” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу мақолада қайд этилган важлар ва фотолавҳалар вилоят МТБ ва Хатирчи тумант МТБнинг масъул раҳбар ва ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат Хатирчи туманидаги 12-сонли давлат МТТга тегишли бўлиб, жорий йилнинг 09 апрель куни МТТда ишловчи бир гуруҳ ишчи-ходимлар томонидан ихтиёрий равишда мазкур МТТ ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб борилган ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари давомида МТТ ҳудудига 20 дона мевали,              10 дона манзарали ҳамда гуллар экилган.

Мазкур ҳолат бўйича МТТнинг ишчи-ходимлари билан тегишли тартибда суҳбат ўтказилиб, ҳолат юзасидан тушунтириш сўралганда улар томонидан берилган тушунтириш хатларида уларнинг ҳеч қайсиси ушбу ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига мажбурий тартибда жалб эътилмаганлигини, улар ўзлари ихтиёрий равишда ташкил қилганликларини баён қилиб, ҳолат бўйича ҳеч бир раҳбар ёки масъул ходимларга нисбатан эътирозлари йўқлигини маълум қилганлар.

Зеро ҳар бир ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бизнинг азалий миллий қадриятларимизларнинг бири бўлиб, фуқароларимизи юқоридаги ҳолатлар бўйича турли аослантирилмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз...



Навоий вилояти Мактабгача таълим

бошқармаси Матбуот хизмати

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH