РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, айрим ижтимоий тармоқларда эълон қилинган НАВОИЙ – “Шу пулга 2 кило гўшт олиб болаларимизга едирсак бўларди...” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу мақолада қайд этилган важлар вилоят МТБ ва Навоий шаҳар МТБнинг раҳбар ва масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Жорий йилнинг 10 апрель куни Зарафшон шаҳридаги 2-сонли давлат МТТда “Мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия самарадорлигини янада ошириш” мавзусида амалий вилоят семинари ташкил этилган бўлиб, ушбу семинарда ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган тизимдаги раҳбар ва педагог ходимлар иштирок этиб, ўзларининг тажрибаларини бошқа ҳудудлардан борган ҳамкасблари билан ўртоқлашганлар.

Мазкур семинарга тизимдаги бирорта ҳам раҳбар ва педагог ходимлар мажбурий тартибда жалб этилмаган.

Хусусан, ҳолат юзасидан Навоий шаҳридан семинарга борган раҳбар ва педагог ходимлар билан тегишли тартибда суҳбат ўтказилиб, тушунтириш сўралганда улар томонидан берилган тушунтириш хатларида уларнинг ҳеч қайсиси ушбу семинарга мажбурий тартибда жалб этилмаганлигини ва аксинча семинарга ихтиёрий равишда бориб, ўзлари учун керакли бўлган ижобий тассуротлар олиб, тажриба оширганликларини таъкидлаганлар.

Шунингдек, ушбу семинарга борган ходимлар автобусда бориб келган бўлиб, бориб келиш йўл ҳақилари 120 минг сўмдан эмас, балки 45 минг сўмдан берганликларини ва бунга эътирози йўқлигини маълум қилганлар.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ, мамлакатимизда жорий йилнинг 13 март куни ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан, Навоий шаҳридаги мактабгача таълим тизимида ишлаётган ишчи-ходимларнинг бир кунлик иш ҳаққилари мажбурий тартибда 80 минг сўмдан эмас, балки ихтиёрий равишда  уларнинг ўз хоҳишларига кўра ўртача 10-30 минг сўм атрофида тегишли ҳисоб рақамга ўтказиб берилган.

Юқоридагиларга кўра, ушбу мақоладаги айрим важлар  (маълумотлар) асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз. 



Навоий вилояти Мактабгача таълим

бошқармаси Матбуот хизмати


скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH