"Шахмат -ақл чархи" шиори остида вилоят мусобақаси ўтказилди.

"Шахмат -ақл чархи" шиори остида вилоят мусобақаси ўтказилди.

Жорий йилнинг 14 апрель куни Навоий шаҳрининг “Сўғдиёна” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил            14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4954-сонли қарори ижроси юзасидан Навоий вилояти Мактабгача таълим тизимида фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича “Шахмат ақл чарҳи” шиори остида мусобақанинг вилоят босқичи ўтказилди.
Мусобақада худудий мактабгача таълим ташкилотларининг ишчи-ходимлари фаол иштирок этишди. 1-ўринни Навбаҳор тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 7-сонли ДМТТ тарбиячиси Н.Халилова қўлга киритди,  2-ўринни эса Хатирчи тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 16-сонли ДМТТ жисмоний тарбия йўриқчиси И.Юлдошев эгаллади,  3-ўринни Хатирчи тумани мактабгача таълим бўлимига қарашли 17-сонли ДМТТ жисмоний тарбия йўриқчиси Р.Кенжаев қўлга киритди. Мусобақада фаол иштирок этиб, ғолиб бўлганлар вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг  “Диплом”, “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH