Ўқув семинари ўтказилди.

Ўқув семинари ўтказилди.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида ”ги ПФ-6108-сон Фармони ҳамда “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  4884- сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан  Навоий Давлат Педагогика Институти , вилоят Халқ таълими бошқармаси, Навоий педагогика коллежи билан ҳамкорликдаги чора-тадбирлар  режаси ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур режа асосида тегишли вазифалар ва тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.  
Жорий йилнинг 22 апрель куни Хатирчи туманида жойлашган  Навоий педагогика коллежида вилоят Мактабгача таълим  бошқармаси маъсул ходимлари иштирокида “Узлуксиз таълимни ривожлантириш борасида муаммолар ва уларнинг ечимлари” мавзусида семинар- тренинг  ташкил этилди.скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH