РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

      Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, айрим ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Навоий вилояти Учқудуқ туманидан мурожаат қиляпмиз. Коронавирус яна кўпаймоқда. Туманимиздаги боғча ва мактабларда ҳам вирус кўпайиб кетди деган гаплар юрибди. Аммо очиқ маълумот беришмаяпти. Бу борада очиқ ахборот беришлари ва зарур бўлса ўқишни онлайн тартибга ўтказишларини сўраймиз” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

     Ушбу мақолада қайд этилган важлар ваколатли органлар ҳамда масъул раҳбар ва ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

      Ҳозирда Учқудуқ туманидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари тўлиқ фаолият кўрсатмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг маълумоти кўра, ҳозирда тумандаги МТТларида ходимлар ва тарбияланувчилар ўртасида коронавирус касаллигига чалинганлар аниқланмаган.   

     Маълум қилишича, 2021 йил 30 апрель ҳолатига Учқудуқ туманида коронавирус, пневмония ва бошқа белгилар билан жами 5 нафар фуқаролар даво муолажалари олаётган бўлиб, касалликка чалинган 5 нафар беморларнинг 1 нафари уюшмаган аҳоли орасидан 4 нафари эса Учқудуқ туманидаги 18-сонли ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари орасида аниқланган.

       Ҳозирги кунда касаллик аниқланган барча беморларнинг умумий аҳволи  қониқарли ва уларнинг барчаси каратин қоидаларига амал қилган ҳолда уй шароитида тиббиёт ходимлари назоратида даво муолажалари олиб борилмоқда.

    Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси”нинг 69-сонли баёнга асосан Учқудуқ туманидаги 18-сонли мактаб каратинга олиниб айни вақтда ўқитувчи ва ўқувчилар икки ҳафта муддатга “онлайн” таълим тизими орқали дарс машғулотлари олиб борилмоқда.

Агарда МТТларида ҳам коронавирус касаллигига чалинганлар ходимлар ёки тарбияланувчилар аниқланган тақдирда, ушбу ташкилот зудлик билан камида икки ҳафта карантинга ёпилиб, таълим-тарбия жараёни онлайн усулда олиб борилиши ташкил этилади.

Ҳурматли фуқароларимизни аҳоли орасида ваҳима ва саросима солишга сабаб бўладиган турли ёлғон ва асоссиз хабар ва маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз...


   

Навоий вилояти Мактабгача таълим

бошқармаси Матбуот хизмати

скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH