Сайёр қабулларда кўплаб масалалар ўз ечимини топди...

Сайёр қабулларда кўплаб масалалар ўз ечимини топди...

Жорий йилнинг 30 июль куни соат 10.00 да Хатирчи тумани "Авоқли" МФЙ ҳудудидаги 17-сонли мактабгача таълим ташкилотида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Идиева Феруза Шавкиддиновна томонидан тумандаги жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан оммавий (сайёр) қабули ўтказилди. Қабулда мактабгача таълим соҳасига ва иш билан таъминлашга оид 15 дан ортиқ турли масалалар бўйича мурожаатлар бўлиб, уларнинг айримлари жойида ҳал этилган бўлса, қолган масалалалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди. Шу билан бирга, тумандаги МТБ, МТТларнинг раҳбар ва масъуллари ҳамда тизимдаги фаол педагоглар ва ёшлар иштирокида йиғилиш ва учрашув ўтказилди. Йиғилишда 2021 йилнинг  ўтган 7 ойи якунлари таҳлил қилиниб, 2021 йилнинг кейинги чоракларида ва йил якуни бўйича мактабгача таълим соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, мазкур йиғилишдан сўнг, Хатирчи туманида мактабгача таьлим тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фаол педагоглар ва ёшларга бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди...скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH