“ҲЕЧ КИМ МЕҲР - ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ”

Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили “3 - декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади. Бугун Навоий шаҳридаги 16-сонли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида байрам муносабати билан “Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Сана муносабати билан ўтказилаётган тадбирлар давомида имконияти чекланган фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имкониятлар яратиш борасида республикамизда амалга оширилаётган ишлар, бу борада Муҳтарам Президентимиз томонидан  кўрсатилаётган ғамхўрлик, кенг жамоатчиликнинг ҳам бу савобли ишлардаги фаол иштироки такидланди. Тадбир сўнгида  ташкилот  тарбияланувчиларига турли ўйинчоқлар ва эсдалик совғалари улашилди.

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ
БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
скачать dle 12.1


© 2018 NAVOIY SHAHAR 19-UMUMIY O‘RTA TA'LIM MAKTABI
ORTGA QAYTISH