"Йилнинг энг яхши тарбиячиси-2019" касбий кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Жорий йилнинг 18-19 июнь кунлари Навоий шаҳридаги 4- ва 29-сонли мактабгача таълим ташкилотларида ҳамда Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбийкўрик танловининг Навоий вилоят босқичи ўтказилди. 

Кўтаринки ва қизғин руҳда ўтган ушбу танлов якунларига кўра, “Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича Учқудуқ туманидаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотитарбиячиси Жонтемирова Умида Холмаматовна 1-ўринни, Қизилтепа туманидаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилотитарбиячиси Бозорова Саида Атауллаевна 2-ўринни, Навоий шаҳридаги 30-сонли мактабгача таълим ташкилотитарбиячиси Ёрмаматова Шаҳноза Муродуллаевна 3-ўринни эгалладилар.

   “Энг яхши ижодкор тарбиячи” йўналиши бўйича эса Навоий шаҳридаги 26-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Кубаева Мавлуда Бахтиёр қизи 1-ўринга, Кармана туманидаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Маматова Чарос Алишер қизи 2-ўринга, Қизилтепа туманидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Намозова Оксана Ҳалимовна 3-ўринга муносиб деб топилди.

“Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича Нурота туманидаги  11-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Ҳамроева Сайёра Нурулло қизи 1-ўринни, Зарафшон шаҳридаги 20-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Эргашева Юлдуз Усмоновна 2-ўринни, Кармана туманидаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Мавлонова Шаҳноза Расул қизи 3-ўринни қўлга киритдилар.

Мазкур танловда вилоят ҳокими, сенатор Турсунов Кобул Бекназарович, вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Солиев Фахриддин Бахромович ҳамда вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Тиллаев Ўткир Ўктамовичлар иштирок этиб, танлов иштирокчиларини табриклаб, унинг якунлари бўйича ғолибларни диплом, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирладилар.

Танловнинг 1-ўринни эгаллаган ғолибларга ноутбук, 2-ўринни эгаллаган ғолибларга телевизор ва 3-ўринни эгаллаган ғолибларга эса  чангютгич топширилди.

скачать dle 12.1


© 2018 NAVOIY SHAHAR 19-UMUMIY O‘RTA TA'LIM MAKTABI
ORTGA QAYTISH