“Абдулла Орипов издошлари” мавзусидаги адабий-бадиий хотира кечаси ўтказилди.

Жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон қаҳрамони ва халқ шоири Абдулла Орипов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан “Абдулла Орипов издошлари” мавзусидаги адабий-бадиий хотира кечаси ўтказилди. Бадиий кеча вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан ташкил этилиб, кечада мактабгача таълим ташкилотларнинг педагог ходимлари, мусиқа раҳбарлари ва Навоий шаҳар МТБ тасарруфидаги 8,20-сонли МТТ тарбияланувчилари иштирок этди. Кечада Абдулла Орипов қаламига мансуб шеърлардан намуналар келтиришди. Навоий шаҳар МТБ тасарруфидаги 20-сонли МТТ тарбияланувчилари Абдулла Ориповнинг “Соҳибқирон” драмасини саҳна кўриниши орқали намойиш этишди. Қизилтепа туман МТБ тасарруфидаги 9-сонли МТТ мусиқа раҳбари Л.Исматов “Сен баҳорни соғинмадингми?” ҳамда 16-сонли  МТТ мусиқа раҳбари Д.Жўраев “Ўзбекистон ватаним маним” қўшиқларини жонли ижрода куйлашди. Адабий-бадиий хотира кечаси кўтаринки руҳда ўтказилиб, кечада фаол иштирок этганлар вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг “Ташаккурномаси” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
скачать dle 12.1


© 2018 NAVOIY SHAHAR 19-UMUMIY O‘RTA TA'LIM MAKTABI
ORTGA QAYTISH