“Иқтидорли болажон” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Навоий вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан 5 май куни “Иқтидорли болажон” кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Танловда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан йигирмадан ортиқ иқтидорли тарбияланувчилар иштирок этдилар. Математика, инглиз ва рус тиллари бўйича бўлиб ўтган мазкур танловнинг математика йўналиши бўйича Нурота туман 13-сон ДМТТ тарбияланувчиси Aнварова Дилнура , инглиз тили йўналиши бўйича Навоий шаҳар 5-ДМТТ тарбияланувчиси Нурмонова Маржона , рус тили йўналиши бўйича Навоий шаҳар 9-сон ДМТТ тарбияланувчиси Шопулатова Шириналар ғолибликни қўлга киритдилар.Барча иштирокчилар бошқарманинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.скачать dle 12.1


© 2018 NAVOIY SHAHAR 19-UMUMIY O‘RTA TA'LIM MAKTABI
ORTGA QAYTISH