БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ

БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Ваколатидан келиб чиқиб, Навоий вилояти ҳудудида мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • Мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш орқали улар орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, мактабгача таълим-тарбиянинг муқобил шаклларини ташкил этиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим муассасаларига босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш;
  • Илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
  • Мактабгача таълим муассасаларида замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини таълим-тарбия жараёнига жорий этиш;
  • Мактабгача таълим муассасалари педагог ва тарбияланувчиларини миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирувчи ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни уйғотувчи ўқув-методик, дидактик материаллар, ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш;
  • Бошқарма тизими фаолиятига оид газета ва журналлар чиқарилишини, тегишли рухсатномалар, бланкалар, соҳага тегишли ўқув-методик мажмуалар, бюллетень ва ўқув қўлланмалар чоп этилишини ҳамда веб-сайт юритилишини Мактабгача таълим вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этиш;
  • Мактабгача таълим муассасаларини касбий жиҳатдан пухта тайёрланган тажрибали, замонавий педагогик технологиялар ва методларни ҳисобга олган ҳолда болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир бўлган малакали кадрлар билан таъминлаш;
  • Педагог ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнини самарали ташкил этиш, бунда замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан, илғор хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасидан фойдаланиш;
  • Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг рационал ва белгиланган меъёрлар асосида соғлом ва тўғри овқатланишини таъминлаш учун зарур шароитлар яратиш;
  • Мактабгача таълим муассасаларида кўнгилочар ва билим берувчи машғулотлар элементлари бўлган, ҳажмлари ва интенсивлиги асосий тиббий тақдимномалар билан белгиланувчи серҳаракат ўйинлар ва машқлар уюштирилишини ташкиллаштириш;
  • Ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда мактабгача таълим муассасаларида болаларга тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича профилактика чора-тадбирларини амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
  • Мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш;
  • Мазмун ва сифат жиҳатидан замонавий талабларга жавоб берадиган, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда, ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодлари яратилиши ва нашр этилишини ташкил этиш;
  • Мактабгача таълим муассасаларида давлат талабларининг бажарилиши устидан тизимли равишда мониторинг юритиш.
  • Бошқарма ўзига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
  • Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, туман, шаҳар мактабгача таълим бўлимлари, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш орқали ҳар жиҳатдан самарали замонавий бошқарувни ташкил этиш;
  • Бошқарма тизимига кирувчи ҳудуддаги барча мактабгача таълим муассасаларини келгусида режалаштириладиган ишларини прогнозлаштириш, улар билан биргаликда соҳани ривожлантиришнинг маҳаллий комплекс дастурларини ишлаб чиқиш;
  • Бошқарма тизимидаги туман, шаҳар мактабгача таълим бўлимлари ҳамда мактабгача таълим муассасаларига кирувчи ташкилотларда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини ҳамда мол-мулк сақланишини, ҳисобга олинишини ва ҳисобдан чиқарилишини таъминлаш, етказилган моддий зарарни ундириш чораларини кўриш;
  • Бошқарма тизимига кирувчи ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоботларини, балансларини кўриб чиқиш, умумлаштириш, йиғма баланслар тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим этиш;
  • Мактабгача таълим муассасалари бино ва иншоотларидан фойдаланишни мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш;
  • бошқарма мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, уларни рўёбга чиқариш механизмлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигига киритиш;
  • Мактабгача таълим тизимида тарбияланувчиларнинг билими ва
    маънавий-ахлоқий даражасини янада юксалтириш мақсадида ушбу йўналишда жамоатчилик ва ота-оналар фикрини ўрганишни ташкил қилиш;
  • Мактабгача таълимнинг афзалликлари ва муҳимлигини жамоатчиликка хусусан кенг аҳоли қатламига етказишда тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;
  • Фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ҳамда ҳал этилишини таъминлаш;
  • Туман, шаҳар мактабгача таълим бўлимлари, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини аҳволини қиёсий таҳлил қилиш, уларни ривожлантириш тенденцияларини белгилаш;
  • Мактабгача таълим тизимига оид ишлаб чиқилган ва тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётга татбиқ этиш, ижроси юзасидан идоравий назоратни амалга ошириш;
  • Бошқарма тизимига кирувчи мактабгача таълим муассасалари томонидан мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талаблари ҳамда педагогларга қўйилган малака талабларининг бажарилишини назорат қилиш;
  • Мактабгача ёшдан бошлаб болалар онгига миллий маданий-тарихий қадриятлар, анъаналар ва урф-одатларни сингдиришда маънавий-аҳлоқий ишларни олиб борилишини мувофиқлаштириш;
  • Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларнинг интеллектуал, ҳуқуқий, эстетик, экологик, жисмоний томондан таълим-тарбиясини ривожлантириш бўйича улар ўртасида ижодий ишлар, кўргазмалар, кўрик-танлов ва мусобақалар ташкил этиш;
  • Болаларнинг қизиқиш ва интилишини ҳисобга олган ҳолда иқтидорли тарбияланувчиларни аниқлаш ва уларнинг иқтидорини ривожлантириш бўйича  психологик-педагогик ва ташкилий шарт-шароитлар яратилишини назорат қилиш;
  • Мактабгача таълим муассасалари бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлиги билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш, уларнинг жорий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш, инвестиция дастури доирасида мактабгача таълим муассасалари объектларида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари устидан мониторинг олиб бориш;
  • Мактабгача таълим муассасаларини жиҳозлаш (қайта жиҳозлаш) бўйича ҳар йилги дастурлар ишлаб чиқилишида қайта жиҳозланаётган таълим муассасаларининг жиҳозларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ва ўрнатилган тартибда таклифлар киритиш;
  • Бошқарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин.
фильмы бесплатно


© 2
ORTGA QAYTISH