2019 йилнинг 28 март куни Навоий давлат педагогика Институти биносида институтнинг мактабгача ва бошланғич таълим факултети мактабгача таълимкафедраси ҳамда Навоий вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамкорлигида “Мактабгача таълим фаолиятини такомиллаштириш: инновация ва истиқболлар” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Ушбу Конференция Ўзбекистон Республикаси Президентининг мактабгача таълим соҳасини тубдан такомиллаштириш юзасидан амалга тадбиқ этилган бир қатор қарор ва фармонларининг ижросини таъминлаш шунингдек, мактабгача таълим сифатини ошириш, мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш таълим тарбия жараёнига жаҳон амалиётида кенг қўлланиладиган замонавий таълим дастурларини ва технологияларини илмий амалий жиҳатдан тадбиқ этиш ҳамда концептуал таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилди.
Конференцияни Навоий давлати педагогика институтининг ректори Дониёров Бахтиёр Худайбердиевич кириш сўзи билан очиб берди ва мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш бу ўринда олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда жойлардаги давлат мактабгача таълим муассасаларига етук кадрлар билан таъминлаш улар билан доимий равишда ҳамкорлик қилиш мавзусига алохида тўхталиб ўтди. Конференцияда вилоятининг шаҳар ва туман бўлимлари, мактабгача таълим муассасаларидан вакиллар иштирок этишди, турли ҳудудлардан ташриф буюрган соҳа вакиллари профессор ўқитувчилардан тортиб, мактабгача таълим бошқармаси ходимлари, тарбиячилар ва талабалар ҳам ўзларининг соҳага оид янги қарашлари таклифлар ва фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Республика илмий амалий Конференциясининг маъруза матнлариикки китобда тўплам сифатида нашр эттирилди. Вилоят мактабгача таълим бошқармаси таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш бўлими мутахассиси Тилавова Дилфуза Ҳакимовна томонидан “Мактабгача таълим ёшидаги болаларни комил шахс сифатида вояга етказишда замонавий технологиялардан фойдаланиш омиллари” мавзусидаги маърузаси конференцияда кўплаб фикр-мулоҳазаларни келтириб чиқарди. Унинг айниқса мактабгача таълим муассасаларининг машғулот хоналари ҳамда ётоқхоналарида ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида муассаса мудираси, психологи ва тарбиячилари ҳамкорлигини ташкил этиш орқали бола характер хусусиятларидаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш тўғрисидагитаклифлари кўпчиликка маъқул бўлди. Ушбу мутахассис конференцияда фаол иштирок этганлиги учун Навоий Давлат Педагогика Институтининг сертификати билан тақдирланди.
Шунингдек Конференцияда Навоий шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Меҳриддин Шодиев “Замонавий таълим муҳитини ташкил этиш” мавзусидаги маърузаси, Навоий вилоят мактабгача таълим бошқармаси мутахассиси Эгамбердиева Сайёра Рахматовна эса соҳани ривожлантиришга оид ўз таклифлари билан иштирок этди.