Навоий шаҳрида барча қулайликларга эга бўлган “Беғуборим” давлат хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Навоий шаҳрида барча қулайликларга эга бўлган “Беғуборим” давлат хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Юртимизда мактабгача таълимга бўлган юксак эътибор ҳамда яратилган шарт-шароитлар натижасида тадбиркор Г.Муродова томонидан ўзига тегишли бинода 2019 йил 20 ноябрь куни Навоий шаҳрида барча қулайликларга эга бўлган “Беғуборим” давлат хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.
Ташкилот 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, шундан  30 нафарини ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ташкил этиши белгиланган ҳамда 20 та янги иш ўрни яратилди.
Ташкилотнинг очилиш маросимида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ф.Идиева, шаҳар ҳокимининг ўринбосари У.Муродуллаев, нуроний отахонлар, онахонлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди ва ташкилотда яратилган шароитлар билан танишишди.
Ушбу ташкилотнинг жами лойиҳа қиймати 2 млрд. сўм, шундан ўз маблағи 500 млн. сўм ва имтиёзли кредит маблағи 1 млрд. 500 млн. сўмни ташкил этади.
Бугунги кунда ўз фаолиятини бошлаган “Беғуборим” давлат
хусусий-шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Муҳташам бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, сайр қилиш учун боғ, ўйин атракционлари, ёзги сузиш ҳавзаси ва жонли бурчак - барчаси болажонлар хизматида.
Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилади. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади ва бадиий гимнастика, расм, рақс тўгаракларида малакали мутахассислар томонидан машғулот ўтказилади.
Бир сўз билан айтганда, болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун ташкилотда барча имкониятлар яратилган.скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH