Навоий шаҳрида барча қулайликларга эга бўлган "The little wise" хусусий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Навоий шаҳрида барча қулайликларга эга бўлган "The little wise" хусусий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Юртимизда мактабгача таълимга бўлган юксак эътибор ҳамда яратилган шарт-шароитлар натижасида тадбиркор Ш.Ҳамидова томонидан ўзига тегишли бинода 2019 йил 20 ноябрь куни Навоий шаҳрида барча қулайликларга эга бўлган "The little wise" хусусий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу нодавлат мактабгача таълим ташкилоти 40 ўринга мўлжалланган бўлиб, 9 та янги иш ўрни яратилди.
Ташкилотнинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг  ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Содиқова, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ф.Идиева, нуроний отахонлар, онахонлар, маҳалла фаоллари ҳамда бошқа меҳмонлар иштирок этишди ва НМТТ да яратилган шароитлар билан танишишди.
Бугунги кунда ўз фаолиятини бошлаган мазкур хусусий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган.
Муҳташам бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, кичик ўйин атракционлари ва жонли бурчак- барчаси болажонлар хизматида.
Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилади. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади ва бадиий гимнастика, расм, рақс тўгаракларида малакали мутахассислар томонидан машғулот ўтказилади.
Бир сўз билан айтганда, болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун ташкилотда барча имкониятлар яратилган.
Ушбу очилиш маросимини оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида вилоят телерадиокомпанияси вакиллари ҳам иштирок этишди.скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH