Расмий муносабат!!!

Расмий муносабат!!!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ




Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси, 2021 йил 30 июнь куни “Sizdan telegram” телеграм каналида “Мурғак болалар учун шароит яратиш учун на маҳалла фаоллари жон куйдиради, на ҳокимлик” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу мақолада қайд этилган важлар вилоят МТБ ва Хатирчи туман МТБнинг раҳбар ва масъул ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Мазкур 7-сонли давлат МТТ туманнинг “Жалойир” МФЙда жойлашган бўлиб, мазкур МТТга 2019 йил Инвестиция дастури асосида қўшимча                 120 ўринли янги бино қурилган бўлиб, ҳозирда бино тўлиқ фаолият кўрсатиб, унда 120 нафар болалар тарбияланиб келинмоқда.

Шунингдек, мазкур МФЙ ҳудудида 3-7 ёшли болалар сони                     249 нафарни ташкил этганлиги сабабли ва кўпроқ бола қамраб олиш мақсадида, ушбу МТТнинг эски биноси ҳам сақлаб қолинган бўлиб, эски биносида таъмирлаш ишлари олиб борилган ва жорий йилнинг 3-чорагида эски бинода ҳам таъмирлаш ишлари охирига етказилиб, қўшимча 100 нафар болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш режалаштирилган.

Мазкур 7-сонли давлат МТТнинг барча бино-иншоотлари (эски биноси ҳам) Хатирчи туман МТБ балансида бўлиб, бошқа бирор бир ташкилотга тегишли эмас.  

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
30 сентябрдаги ПҚ-3955-сонли қарорининг 9-бандида “давлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш, тугатиш, уларга тегишли ер участкалари ва кўчмас мулкни олиб қўйиш фақат Вазирлик билан келишилган ҳолда амалга оширилиши;

давлат мактабгача таълим ташкилотларини қайта ташкил этиш ёки тугатиш, уларга тегишли ер участкалари ва кўчмас мулкни олиб қўйиш ҳақида Вазирлик билан келишмаган ҳолда қарор қабул қилган мансабдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши” белгилаб қўйилган.







Навоий вилояти Мактабгача таълим

бошқармаси матбуот хизмати



скачать dle 12.1

O‘xshash yangiliklar

YOPISH