“БИЗ КОРОНАВИРУСНИ ЕНГАМИЗ” шиори остида онлайн танлов ўтказилди

Жаҳон сиёсатининг бош мавзуси бўлиб ҳамон ўз ҳукмронлигини ўтказиб келаётган Covid-19 коронавирус пандемияси саналмоқда. Ер юзини қамраб, юксак иқтисодиётли ва ижтимоий тизимга эга бўлган давлатларни шоштириб қўйган пандемия, афсуслар бўлсинки, бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади.

Бундай кўринмас ёвга қарши курашда аҳоли, айниқса, ёшлар ва кексаларни иқтисодий-ижтимоий ва маънавий ҳимоялашда давлатнинг тизим ва воситалари қатори, миллий қадриятларимиз, хусусан, меҳр-оқибат, эътибор, бир-бирини қўллаб-қувватлаш, тарғибот ҳам илғор сафларда бўлмоғи лозимдир. 

“Маҳалла” Фондининг Навоий вилоят бўлими нафақат жамғарма ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатувчи ташкилот сифатида, балки, бугунги синовли дамларда, аҳоли ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятларни изчил тарғиб қилувчи, ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган ишларда фаол иштирок этувчиташкилот сифатида Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят миқёсида “Биз коронавирусни енгамиз” шиори остида ўтказилган видеороликлар кўрик танловини ташкил қилди. 

Танловда вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ҳамда МТТ тарбияланувчилари фаол иштирок этишди. Тақдим этилган видеороликларда бугуннинг долзарб муаммосига айланган коронавирус мавзуси ёритиб берилгани билан аҳамиятлидир.

Танлов ижодий гуруҳ аъзоларининг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва хулосаларига кўра танловнинг вилоят босқичида якка тартибда тайёрланган видеороликлар учун 2-сонли ДМТТ тарбиячиси Абдуллаева Сабоҳат (Навбаҳор тумани),   4-сонли ДМТТ мусиқа раҳбари Искандарова Дилноза мос равишда 2-ўрин ва 11-сонли ДМТТ мусиқа раҳбари Ибрагимова Гулруҳ 3-ўрин (Навоий шаҳар), жамоавий тайёрланган видеороликлар учун 12-сонли ДМТТ жамоаси 3-ўрин (Навбаҳор тумани), рус тилида тайёрланган видеороликлар учун 14-сонли ДМТТ тарбиячиси Пенских Людмила 2-ўрин (Навоий шаҳар), танловнинг “Энг ёш иштирокчи” номинациясида Навбаҳор тумани 11-сонли ДМТТ тарбияланувчиси Ражабова Муниса, “Мавзуни шеърий ёритган энг фаол иштирокчи” номинациясида Зарафшон шаҳар 20-сонли ДМТТ мусиқа раҳбари Гулҳаё Раҳимова жами 7 нафар иштирокчининг ижодий ишлари вилоят миқёсида фахрли ўринларга муносиб деб топилдилар.

Танловда муносиб иштирок этган барча педагог ходимларга ҳамда жажжи тарбияланувчиларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Омад ва  ютуқлар ҳамиша йўлдошингиз бўлсин. Ҳамкорлик учун барчангизга ташаккур!


НАВОИЙ ВИЛОЯТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.

скачать dle 12.1


© 2018 NAVOIY SHAHAR 19-UMUMIY O‘RTA TA'LIM MAKTABI
ORTGA QAYTISH