“Бахтли болалик қонун ҳимоясида” шиори остида онлайн машғулотлар ўтказилди.

Навоий вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг ҳудудий мактабгача таълим ташкилотларида “Ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини кенгайтириш ва ривожлантириш” бўйича 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига асосан МТТларининг педагог ходимлари учун “Бахтли болалик қонун ҳимоясида” шиори остида онлайн машғулотлар ўтказилди. Онлайн машғулотлар давомида МТТларининг педагог ходимлари ота-оналарга болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бола ҳуқуқларининг қонуний кафолатлари тўғрисида маълумот ва ахборот бериб борилиши билан бирга, бола ҳуқуқлари қонун ҳимоясида эканлиги такидлаб ўтилди.

“Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция болалар ҳуқуқларининг қонуний кафолати бўлиб, бутун дунё мамлакатлари учун болалар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш воситаси сифатида қонуний тарафлама таъминланган. Юртимиз ҳам мазкур конвенцияга Олий Кенгашнинг 1992 йил 9 декабрдаги Қарорига мувофиқ қўшилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 апрелда «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори қабул қилинди ва бунда болаларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш кафолатланган.

Мазкур конвенцияда болаларга алоҳида ғамхўрлик  килиш жумладан: 19-модданинг мазмун-моҳияти тўғрисида тўхталадиган бўлсак болаларнинг ўсиб-улғайишлари ва фаровонликка эга бўлишлари учун жамиятнинг ҳар бир шахси ўз зиммасига тўлиқ мажбуриятларни олиши «бола, агар у жисмоний ва ақлий жиҳатдан камолотга етмаган бўлса, махсус равишда муҳофаза ва ғамхўрликка, бинобарин, туғилгунча ва туғилгандан кейин ҳам муносиб даражадаги ҳуқуқий ҳимояга муҳтож» эканлигини жаҳондаги барча мамлакатларда ниҳоятда оғир шароитларда яшаётган болалар борлиги ҳамда улар алоҳида эътиборга муҳтож эканликларини эътироф этиб, ўсиб келаётган ёш авлодни юксак маънавиятли ва илмли комил инсонлар қилиб тарбиялашэнг устувор вазифалардан бири сифатида қараб ўтилган.  

        Онлайн тадбирларни ўтказишдан мақсад “Бола ҳуқуқларини кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ҳамда педагог ходимларнинг ва ота-оналарнинг ҳуқуқий саводҳонликларини оширишдан иборатдир.


НАВОИЙ ВИЛОЯТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

скачать dle 12.1


© 2018 NAVOIY SHAHAR 19-UMUMIY O‘RTA TA'LIM MAKTABI
ORTGA QAYTISH