РАСМИЙ МУНОСАБАТ.

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси, айрим ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Ўтин талашиш туфайли болалар боғчасидаги хавфли дарахт кесиб ташланмаяпти” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу мақолада қайд этилган важлар вилоят МТБ ва Хатирчи туман МТБнинг ҳамда бошқа ваколатли органларнинг масъул раҳбар ва ходимлари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, ушбу ҳолат Хатирчи туманидаги 12-сонли давлат МТТга тегишли бўлиб, мазкур ташкилот ҳудуди ташқариси ва ичкарисида жойлашган кўп йиллик манзарали дарахтларнинг эгилиб турган ва кучли шамолларда синиш эҳтимоли бўлган шохлари 2021 йилнинг 05 май куни Хатирчи тумани экалогия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекцияси ва бошқа ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан биргаликда кўздан кечирилиб, турли омилларга кўра инсон ҳаёти учун хавф солиши мумкин бўлган шохлари тартибга келтирилган.

Шунингдек, фуқароларимизни юқоридаги ҳолатлар каби турли аослантирилмаган ва одамларни ваҳима солишга ундовчи маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз...



  

Навоий вилояти Мактабгача таълим

бошқармаси Матбуот хизмати

скачать dle 12.1


© 2018 NAVOIY SHAHAR 19-UMUMIY O‘RTA TA'LIM MAKTABI
ORTGA QAYTISH