Байрамга байрамона совға!!!!

Бугун Навбаҳор туманида давлат-хусусий шериклик асосида барча қулайликларга эга “Нилуфар тараққиёти” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилди. Ташкилотда 150 нафар болаларни тарбиялаш режалаштирилган бўлиб, шундан 37 нафарини ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандлари ташкил этади.
Ташкилотнинг очилиш маросимида соҳага масъул раҳбарлар ҳамда нуроний отахонлар, онахонлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, ташкилотда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
Муҳташам бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, сайр қилиш учун боғ, ўйин атракционлари, сузиш ҳавзаси, жонли бурчак барчаси болажонлар хизматида.  Болажонларнинг қувончлари чексиз, болажонларга байрамона совғалар улашиш давом этади.



Вилоят Мактбагача таълим бошқармаси Ахборот хизмати.

скачать dle 12.1


© 2018 NAVOIY SHAHAR 19-UMUMIY O‘RTA TA'LIM MAKTABI
ORTGA QAYTISH