1-июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугун яна бир туманимиз Учқудуқда  ҳам 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрами муносабати билан давомли тадбирлар ўтказилди. Эрта тонгданоқ, барча давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари ўтказилди. Байрам муносабати билан тумандаги 2-сонли МТТ да ҳам “Болаларга беринг, дунёни!” мавзусида  байрам тадбири ташкил этилди.  Унда иштирок этган кичкинтойлар эртак қаҳрамонлари билан бирга шеър,  қўшиқ  куйлаб рақсларга тушишди.   Болажонлар иштирокида турли спорт мусобақалари ташкиллаштирилиб, ғолиб болажонлар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати.
скачать dle 12.1


© 2018 NAVOIY SHAHAR 19-UMUMIY O‘RTA TA'LIM MAKTABI
ORTGA QAYTISH